«Россия аэродромларига ҳужумлар – махсус хизматларнинг муваффақиятсизлиги»

«Россия аэродромларига ҳужумлар – махсус хизматларнинг муваффақиятсизлиги»

Россия аэродромларига ҳужумлар – махсус хизматларнинг муваффақиятсизлиги— деди Россия Давлат Думаси депутати.

 

Давлат Думаси депутати Андрей Гурулёвнинг айтишича, Иркутск вилоятидаги аэродромга уюштирилган ҳужум Россия хавфсизлик хизматларининг жиддий хатоларини кўрсатмоқда.

 

«Йўллар бўм-бўш, хоҳлаган одам хоҳлаган нарсани олиб келиши мумкин. Афсуски, ҳозиргача ҳеч қандай чоралар кўрилмаган. Айрим вилоятларда назорат постлари ўрнатилган бўлса-да, кўплаб жойларда йўл-патрул хизматлари тугатилган, камералар орқали назорат қилиш билан чекланиб қолишган», — деди у.

 

Гурулёвнинг фикрича, ҳар бир стратегик объектнинг йўқотилиши жиддий оқибатларга олиб келади.

 

«Ким бу ишлар билан шуғулланган, қандай қилиб ҳужумчилар етиб келган, нима сабабдан аэродром қўриқланмаган — буларни ҳар томонлама ўрганиш ва тегишли хулосалар чиқариш керак», — дея таъкидлади у.

 

У бу ҳолатни «кимдир бу учун бош билан жавоб бериши керак» деб баҳолади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: