Рубио Лавровга Брянск ва Курск вилоятларидаги фавқулодда вазиятда одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Россия ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котиби Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилди.
1 июнга ўтар кечаси Брянск ва Курск вилоятларида портлаш сабаб кўприклар қулаб, йўловчи ва юк поездлари рельсдан чиқиб кетди. Оқибатда Брянскда 7 киши ҳалок бўлди, 71 киши жароҳатланди. Курскда 3 киши жабрланди.
Ваколатли органлар портлашларни чуқур текширмоқда, тергов натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади.