Тарвуз-қовундан заҳарланиш оқибатида аҳоли вафот этиш ҳолатлари қайд этилмаган — Санепидқўмита

Ижтимоий тармоқда қовун ва тарвуз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этгани тўғрисидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Санепидқўмита маълумот берди.
Унда келтирилишича, тарвуз-қовундан заҳарланиш оқибатида аҳоли вафот этиш ҳолатлари қайд этилмаган. Полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиш ҳолатлари учраб туриши мумкин ва унга бир неча омиллар сабаб бўлади.
одам организмининг ўзига хос хусусиятларига;
бир пайтда истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотларнинг аралаштириб истеъмол қилиниши;
полиз маҳсулотининг эскириб қолгани (кесилгандан кейин узоқ вақт туриб қолгани);
улар таркибида нитрат ва нитритларнинг меъёрдан ортиқлиги ва бошқалар.
Аҳоли полиз маҳсулотларини харид қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиши зарур:
фақат рухсат этилган (савдо расталари, бозор ҳудуди, савдо мажмуалари) жойлардан полиз маҳсулотларини харид қилинг;
полиз маҳсулотларни харид қилиш жараёнида лаборатория текширувларидан ўтганлигига эътибор қаратинг;
катта (магистраль) йўл ёқалари, аҳоли яшаш мавзеларида сотилаётган полиз маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтмаган бўлиши мумкинлигини унутмаслик керак, — дейилади хабарда.