ТИВ БААдаги аэропортларда ўзбекистонликлар узоқ текширилаётганига муносабат билдирди

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси ва Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси БААнинг тегишли ташкилотлари билан музокара ўтказган.
“БАА томони маълумотларига кўра, мамлакатда турли халқаро тадбирлар муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли аэропортларда текширув вақтлари чўзилиб кетмоқда”, дейилади изоҳда.
Ҳозирда фуқароларни тезлик билан текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган ва улар БААга киришни бошлаган.