Украина ядровий мувозанатни бузди

Украина ядровий мувозанатни бузди

Украина Хавфсизлик хизмати “Ўргимчак тўри” номли махсус операцияни амалга оширди. Шубҳасиз, бу воқеа тарихга Россия ўз ядровий қалқонининг бир қисмини йўқотган лаҳза сифатида кириши аниқ. Ateo Breaking канали маълумотига кўра, ҳужум натижасида 41 та стратегик ҳарбий самолёт йўқ қилинди ёки ишдан чиқарилди — айнан шу бомбардимончилар ядровий ракеталарни ташувчи куч сифатида хизмат қиларди.

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган, уларни махсус контейнерларда юк машиналарида яширишган. Керакли пайтда бу контейнерларнинг томи очилган ва дронлар тўғридан-тўғри Россия ҳудудидан учиб чиқиб, бомбардимончи самолётларга зарба берган.

Ҳеч шубҳасиз, бу Москвага қарши энг кучли зарбалардан бири бўлди. Бундай самолётларнинг йўқотилиши — шунчаки статистик йўқотиш эмас, балки Россиянинг доим мақтаниб келган ядровий тийиб туриш тизими учун катта зарба.

Кремл ваҳимани кўрсатмасликка ҳаракат қилмоқда: заиф кўринмаслик учун Истанбулдаги музокараларни давом эттирмоқда. Аммо ичкарида Украинанинг инфратузилмаси ва шаҳарлари бўйича “қасос” зарбалари тайёрланмоқда.

Энг муҳими: Украина нафақат фронтда, балки Россиянинг стратегик кучига ҳам зарба бера олишини кўрсатди. Энди бу оддий ҳудудий уруш эмас — бу “буюк держава” мақомига қилинган ҳужумдир.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: