3 июнь куни Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади

3 июнь куни Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Овоз бериш эрталаб соат 6 дан кеч соат 8 гача давом этади.

Гарчи давлат раҳбари лавозимига беш киши даъвогарлик қилаётган бўлса-да, ҳақиқий кураш учта асосий номзод ўртасида кечади ва, аслида, улардан фақат иккитасининг ғалаба қозониш имконияти бор.

Корея Республикасининг янги раҳбари мамлакатни беш йил давомида қайта сайланиш ҳуқуқисиз бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Кузатувчилар ва жамоатчилик фикри сўровларига кўра, Ли Чже Мён ғалаба учун асосий даъвогар бўлиб қолмоқда, гарчи сўнгги кунларда унинг рақиби Ким Мун Су рейтингдаги фарқни қисқартира бошлаган бўлса-да. Лининг президентликка сайланиши ташқи сиёсатни барқарорлаштириш ва Россия билан муносабатларни яхшилаш учун имкониятлар ойнасини очиши мумкин.

Ғолиб, катта эҳтимол билан, 4 июнга ўтар кечаси эълон қилинади, шунингдек, Корея Республикаси янги президентининг лавозимига киришиши 4 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: