Камбоджа Таиланд бўйича Халқаро судга шикоят қилди

Камбоджа Таиланд билан чегара можаролари бўйича Халқаро судга шикоят қилади. Яқинда икки мамлакат ўртасида чегарада тўқнашув бўлиб, унда Камбоджа аскари ҳалок бўлган эди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.
“Умид қиламизки, Таиланд ушбу масалани Халқаро судга топширишга рози бўлади ва яна қуролли қарама-қаршиликка йўл қўйилмайди”, деди Комбоджа бош вазири Хун Манет.
Камбоджа агар Таиланд бунга рози бўлмаса ҳам шикоят қилишини билдирди.
Жануби-шарқий осиёлик қўшнилар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар 2008 йилда бошланган ва йиллар давомида вақти-вақти билан тўқнашувлар бўлиб турган.