Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни Нигериянинг Моква шаҳрида содир бўлган сув тошқини қурбонлари сони расмий маълумотларга кўра 200 кишидан ошди, дея хабар беради BBCга таяниб.
Яна 500 киши бедарак йўқолган. Бироқ маҳаллий амалдор Муса Кимбокунинг BBCга маълум қилишича, қидирув-қутқарув ишлари тўхтатилган, чунки расмийларнинг тирик қолганларни топишга умидлари қолмаган.
Сув тошқинлари минтақада сўнгги 60 йил ичида содир бўлган энг ёмони деб таърифланган.
Якшанба куни Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатишни бошлаганини маълум қилди. Агентлик шунингдек, сув тошқини йўл ва кўприкларга зарар етказганини, бу эса ўз навбатида маҳаллий иқтисодиёт ва транспорт ҳолатига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлади.
Нигерияда апрелдан октябргача давом этадиган ёмғирли мавсумда сув тошқини одатий ҳодисадир.