Илтимос, Ҳусановга ҳам «нон» беринглар!

Бугунга ўйинда, ҳужумчи-ю, ярим ҳимоячилар, ҳимояга «ётволиб» ўз шундоқ ҳам охирги пайтларда оёғига камдан-кам тўп тегаётган Ҳусановнинг «нонини» яримта қилманглар. Тўғрисиямда, аввалги БААга қарши ўйинда ҳам Ҳусанов бир икки лаҳзани ҳисобга олмаганда умуман кўзга кўринмади. Бундан ҳаттоки, «Ман Сити»дагилар ҳам уялиб қолишди. Ахир жамоаси бутун дунёга донғи кетган. Бутун дунё «Ман Сити», деса шошиб қолади. Шундай жамаонинг ўйинчиси «Бунёдкор» стадионида у ёқдан бу ёққа қуруқдан-қуруқ бориб-келаверса уятда…