Mobiuz сотувга қўйилди

Дававктив агентлиги “Universal Mobile Systems” МЧЖ (Mobiuz) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича халқаро очиқ савдо бошланганини эълон қилди.
Қайд этилишича, хусусийлаштириш очиқ рақобат асосида ўтказилади, унда маҳаллий ва халқаро инвесторлар иштирок этиши мумкин.
Маълумот учун, 2024 йилда ушбу корхонанинг соф тушуми 2 трлн 86 млрд сўм ва абонентлари сони эса 7,8 млн нафарни ташкил этган.