Одамлар нима дейди?!

Одамлар нима дейди?!

Эри ўлиб, бева қолган аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, талоқ қилинган аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, бир-неча марта турмуши бузилган эркак ёки аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, фарзандининг оиласи бузилган ота-она одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, ишидан айрилган киши одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, хеч вақосиз фақир одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, тўй қилган хам одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, аза тутган хам одамларнинг гап-сўзидан қўрқади…
Одам ўзи каби одамларнинг гап-сўзидан қўрқиб яшайди.
Билмайдики, одамларни рози қилиш – ушалмас орзу!
Энди айтингчи, одамларнинг розилигини деб, ўз орзу-истакларидан, хаётдаги мақсадларига эришишдан воз кечиш оқил одамнинг ишими?!
Асло!
Ўз хаётингизда яшайдиган – ўзингизсиз, ўлиб, у хақда ҳисоб қилинадиган хам ўзингиз. Шундай экан эга бўлганингиз лахзалардан одамларни рози қилиш учун эмас, ўзингиз истаганингизча фойдаланиб қолинг. Бу мақсадлар сизни Аллохнинг рахматидан тўсмаса, бас.
Унутманг, одамларни рози қилиш ушалмас орзу. Аллохни рози қилиш эса унутилмас, тарк этилмас орзу!
      Икром Шариф
Дўстларингизга ҳам юборинг: