ТИВ Ўзбекистон фуқароларини Лос-Анжелесда бўлаётган намойишларда иштирок этмасликка чақирди

“Ҳозирда мазкур намойишларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иштирок этгани тўғрисида ҳеч қандай расмий тасдиқланган маълумот келиб тушмади.
Шу билан бирга, АҚШдаги барча юртдошларимизни ушбу мамлакатнинг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга, тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирамиз”, – дейилади ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурхановнинг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Лос-Анжелесда 3 кундан буён норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.