Чилонзорда сартарош йигитга шилқимлик қилган «эркак» қамалди

Чилонзорда сартарош йигитга шилқимлик қилган «эркак» қамалди

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида 33 ёшли сартарош йигитга шилқимлик қилган 41 ёшли эркак 15 суткага қамалди.

2 июнь куни соат 20.00 ларда мижоз сартарошга телефон орқали қабулига ёздириб боришини айтади. Айтилган вақтда келади ва бошқа мижозларнинг кетишини пойлайди. Сартарош бўшаб унга навбат келади. Мижоз соқолини калталата туриб, сартарошнинг дастлаб соқолини силайди, сўнгра қучоқламоқчи бўлади.

Сартарош қаршилик қилган бўлса ҳам мижоз уни маҳкам қучоқлаб олган. Сартарош мижозни тепиб ундан узоқлашган. Сўнг мижоз уни ҳақорат қилган.

Сартарош орада ҳожатхонани баҳона қилиб “102” га телефон қилади. “Ҳожатхона”дан чиққан сартарошга мижоз яна ташланади. Кўп ўтмасдан ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб келади. Ҳолатни тўлиқ шикоят дафтарига қайд этгади.

6 июнь куни Чилонзор тумани маъмурий судида ушбу ҳолат кўриб чиқилди. Судда асли Самарқандлик бўлган 41 ёшли эркак айбига иқрор бўлди. Сартарош сўраган 10 миллион сўм маънавий зарар ундириб берилди. Суд унга 15 суткага қамаш жазосини тайинлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: