МИБ 5 млрд сўмлик қарзни ундириш учун қарздорнинг “Toyota Prado”сини хатлади

Бюро маълумотига кўра, “D.T.” МЧЖ бошқа бир МЧЖдан катта миқдорда қарзи бўлган. Корхона масъуллари қарзни ўз вақтида тўламагани сабаб, суд қарори асосида ундириш ишлари бошланган.
Шундан сўнг, давлат ижрочилари корхонага тегишли “Toyota Prado”ни хатлаб, уни жарима майдонига жойлаштиришган.
Бундан ташқари, Тошкентдаги “Қурувчи” даҳасида жойлашган нотурар бино ҳам тақиққа олинган. У 26 млрд. сўмга баҳоланган.