Ўзбекистон Россияга нота юборди

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига муҳожирлар бўйича қатъий эътирозини билдириб, дипломатик нота юборди.
Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Бу каби ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга мутлақо зид бўлиб, уларнинг олдини олиш мақсадида аниқ чоралар кўриш талаб этилади.
Ўзбекистон ТИВ барча фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилиши кераклигини қатъий таъкидлайди.
Москвадаги элчихонамиз томонидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига юборилган нотада:
➖ Россия ҳудудидаги айрим зобитлар томонидан фуқароларимизга нисбатан қўлланилаётган куч ишлатиш ҳолатлари;
➖ Бу ҳолатлар инсон ҳуқуқларининг яққол бузилиши эканлиги;
➖ Воқеаларга ҳуқуқий баҳо бериш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масалани доимий назоратда ушлаб турибди ва зарур ҳолларда қўшимча чоралар кўришни давом эттиради.