Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг яширин гуруҳи аъзолари ушланди

Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг яширин гуруҳи аъзолари ушланди

 

Қўқон шаҳрида яшовчи муқаддам ташкилотга аъзо бўлган шахс 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

 

Улар чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: