АҚШ Исроилнинг Эрон ҳудудига берган зарбаларида иштирок этмади – Марко Рубио

“Исроил бизга бу ҳаракатлар ўзини ўзи ҳимоя қилиш учун зарур деб ҳисоблашини айтди”, — деб ёзди АҚШ давлат котиби ижтимоий тармоқда.
Теҳрон АҚШни Исроилнинг Эронга берган зарбаларида шерик деб билади.
Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакат фуқароларига мурожаатида Исроилни “аччиқ ва даҳшатли қисмат” кутаётганини айтди.