Фабрицио Романо «Олтин тўп»ни ким қўлга киритишини айтди

Италиялик машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг фикрича, «Барселона» вингери Ламин Ямал жорий мавсум «Олтин тўп»ни қўлга киритади.
— Олтин тўпни бу йил Ламин Ямал қўлга киритадими?
— Менимча, ҳа – у қўлга киритади деб ўйлайман. Биз бу ҳақида кўп ҳамкасбларим, журналистлар билан суҳбатлашдик. Ҳамманинг фикри шунга боради: айни дамда Ямал сингари жозибали ва сеҳрли футбол ўйнайдиган бошқа футболчи йўқ. У майдонда ҳақиқий мўъжизаларни намойиш этмоқда, ва бу – «Олтин тўп»га муносиб кўрсаткич», – деди Романо.