Бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмаган – Мирзиёев

Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.
Президент ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олинишини қайд этди.
Таъкидланишича, биринчи ярим йилликда 2 млн 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинганди.