Чилонзорда 160 мегаваттли янги подстанция қурилади

Бу ҳақда президентга тақдим этилган пойтахтдаги қурилиш ва жамоат транспорти лойиҳалари тақдимотида маълум қилинди.
Янги подстанция орқали ҳудуддаги янги лойиҳалар учун қўшимча электр таъминоти яратилади, мавжуд тармоқларга эса ортиқча юк тушмайди.
Шунингдек, туманда 20 минг куб метр сиғимга эга сув резервуари барпо этилиши мўлжалланган. Натижада Шайхонтохур, Чилонзор ва Учтепа туманларида ичимлик суви узлуксиз таъминланади ҳамда кунига қарийб 8 минг киловатт соат электр тежалади.