Қойил, эрни эр ўрнидан кўрадиган, қадрига етадиган аёл ҳам бор экан!.. (видео)

Ҳа, худди шундай. У ҳам айрим нарсаларни бошидан ўтказганидан сўнгина шундай қарорга келибди. Бўлмаса, эрининг тирноғи остида кир қидирадиган, эрининг ҳар бир сўзида хато ахтарадиган, нима қилиб бўлмасин эрни жиловлаб олиша ҳаракат қиладиганлар ёмон кўпайиб кетди. Бунга асосий омил ўша уларни ўзларини эркаклар билан тенгма-тенг тутишга бўлган уринишларидир… Бироқ шундай табиий қонун бор. Унга кўра ҳеч қачон аёллар экркаклар билан тенг бўла олмайдилар. Бунинг учун чиранмасинлар. Йўқса, оилаларидан ажралиб қолишлари ҳеч гап эмас… Бекорга пайғамбаримиз, ўзларининг ҳадиси шарифларида «агар одамзотга сиғиниш мумкин бўлганида эди, мен аёлларни эрларига сиғинишларини буюрган бўлардим», деб бежиз айтмаганлар!..