Янги Тошкентга 21 километрли янги метро йўли қурилади — 9 та бекат, 230 минг йўловчи учун қулайлик

Янги Тошкентга 21 километрли янги метро йўли қурилади — 9 та бекат, 230 минг йўловчи учун қулайлик

 

 

Пойтахтда йирик транспорт лойиҳаси — Янги Тошкентгача метро қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги қурилиш ва жамоат транспорти соҳасида тақдим этилган янги лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.

 

Лойиҳага кўра, метро йўли “Дўстлик” бекатидан бошланиб, Янги Тошкентгача етиб боради. Йўналиш умумий ҳисобда 21 километрни ташкил этиб, 9 та замонавий метро бекатини ўз ичига олади. Янги линия ҳар куни 230 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.

 

Ушбу лойиҳа орқали Тошкентнинг транспорт инфратузилмаси янада ривожланиб, аҳоли учун қулай ва тезкор жамоат транспорти имкониятлари яратилади. Метро йўли пойтахтнинг шарқий ҳудудларини Янги Тошкент шаҳарчаси билан боғлаб, ушбу янги маъмурий марказга олиб борувчи асосий йўллардан бирига айланади.

 

Метро қурилиши жараёни, маблағ манбалари, лойиҳани амалга ошириш муддатлари ва бекатлар аниқ жойлашуви ҳақида қўшимча маълумотлар яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: