Рим папаси: «Исо Масиҳни тинч қўйинглар!..»
Рим папаси Лев XIV Пентагон раҳбари Пит Хегсетнинг АҚШ ва Эрон ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувни «Исо Масиҳ номи билан» олиб бориладиган жангга қиёслаганини кескин танқид қилди. Бу ҳақда Ватикан сайтида хабар берилган.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, ҳарбий устунлик концепцияси Исо Масиҳнинг йўлига бутунлай зиддир. Католик черкови раҳбари христианлик миссияси кўпинча сиёсий ва ҳарбий ҳукмронликка эришиш йўлида қасддан бузиб кўрсатилаётганини таъкидлади.
«Биз ҳукмронлик қилганимизда ўзимизни қудратли, тенгларимизни йўқ қилганимизда ғолиб, биздан қўрқишганида эса буюк деб ҳисоблашга мойилмиз», — деди понтифик Пасха байрами олдидаги ваъзида.
