67 ёшли актриса 90 ёшли онаси билан рақс тушмоқда! (видео)

67 ёшли актриса 90 ёшли онаси билан рақс тушмоқда! (видео)

67 ёшга кирганингизда, 90 ёшли онангиз билан рақс тушиш – бу оддий бир воқеа эмас, балки инсон умридаги беқиёс неъмат, юракни титратар бахт, ҳақиқий моддий ва маънавий бойликдир. Бундай онлар ҳар кимга ҳам насиб этмайди.

Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова шунақанги кам сонли инсонларданки, у нафақат санъатда, балки ҳаётда ҳам элга ибрат бўлаётган юксак қадриятларни намоён қилмоқда.

Она — инсон ҳаётидаги энг улуғ зот. Унинг дунёсида турфа ҳислар, сабр ва меҳр мужассам. Она билан бирга вақт ўтказиш, у билан самимий суҳбатлашиш, ҳатто рақс тушиш ҳам инсон қалбини нурга тўлдиради. Саида Раметова ва онасининг бу лаҳзаси – нафақат шахсий бахт, балки бутун жамият учун ҳам катта тарбиявий ўрнакдир.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: