Наманганда қалбаки доллар сотаётганлар ушланди

Наманганда қалбаки доллар сотаётганлар ушланди

Наманган вилоятида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

 

 

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланган. Давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т.дан қалбаки 6 000 АҚШ доллари ашёвий дилил сифатида олинган.

 

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда фуқаро қалбаки 1 600 АҚШ долларини 10,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: