Ўзбекистоннинг 10 та вилоятида 5350 гектар майдон ноқунуний тарзда ёқиб юборилди

Uzcosmos агентлигига кўра, бошоқли дон экинларидан бўшаган далаларда сомон поялари ва бошқа органик қолдиқларни ноқонуний тарзда ёқиб юбориш билан боғлиқ ҳолатлар кўп кузатилмоқда.
Июнь ойининг бугунги кунига қадар Ўзбекистоннинг 10 та вилоятида 639 та салбий ҳолат бўйича 5350 гектар майдон ноқунуний тарзда ёқиб юборилган.