Қашқадарёда адирликда ёнғин чиқди

Қашқадарёда адирликда ёнғин чиқди

 

Бугун соат 12:08 да Китоб туманидаги қир-адирликда қуруқ ўт ёнаётгани ҳақида ФВБга хабар тушган.

 

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, алангани ўчиришга киришган ва ҳозирда ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

 

“Ёнғин Тахтақорача довонидан ўтган автомобиль йўлига хавф солмаган. Довонда икки томонлама автомобиллар ҳаракати давом этмоқда”, дейилади ФВВ хабарида.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: