Техасда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 50 инсон ҳалок бўлди — CNN

Техасда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 50 инсон ҳалок бўлди — CNN

«Штатнинг Керр округида биз 43 та жасадни топдик. Улардан 28 нафари катталар, 15 нафари болалар», — дея маълум қилди Керр округи шерифи Ларри Лейта. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, яна етти жасад қўшни икки округда топилган.

 

Шерифнинг сўзларига кўра, ёзги лагердан йўқолган 27 нафар боланинг тақдири ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда, шунингдек, ҳалок бўлган баъзи болалар ва катталарнинг шахси ҳануз аниқланмаган.

 

CNN’нинг хабар беришича, сув тошқинларига кучли ёмғир сабаб бўлган, 4 июлга ўтар кечаси Гуаделупе дарёсида сув сатҳи атиги 45 дақиқада саккиз метрга кўтарилган. Метеорологлар ҳудудда кучли ёмғир ва «маҳаллий фалокат даражасидаги» янги сув тошқинлари кутилаётганини прогноз қилмоқда. Мутахассислар Техасдаги дарёлар яқинида яшовчи аҳолига хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш бўйича огоҳлантириш берган.

 

Доналд Трамп маъмурияти об-ҳаво прогнози ва табиий офатлардан ҳимоя қилиш учун жавобгар бўлган бошқарма ходимлари ҳамда уларни молиялаштиришни қисқартиргани учун танқид қилинмоқда. Эндиликда АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм «эскирган метеорлогик таҳлил ва ахборот тизимини янгилашга» ваъда бермоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: