Урғочи фил икки сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлди

Урғочи фил икки сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлди

3 июль, пайшанба куни икки кекса сайёҳ Замбиядаги миллий боғда сафарида сайр қилаётганида уларни фил ўлдирди, дея хабар беради полиция. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Шарқий провинция полицияси комиссари Робертсон Мвимбанинг айтишича, қурбонлар – Буюк Британиядан 68 ёшли Истон Жанет Тейлор ва Янги Зеландиядан 67 ёшли Алисон Жан Тейлорга ўша пайтда чақалоғи билан яқин жойда бўлган урғочи фил ҳужум қилган.

«Полициянинг маълум қилишича, гуруҳ билан бирга бўлган сафари-гидлар филни аёлларга ҳужум қилишини тўхтатиб, унга ўқ узиб, филни яралаган. Гидлар филнинг ҳужумига тўсқинлик қила олмаган, иккала аёл ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган», – дейилади хабарда.

Бу Замбия шарқидаги Жанубий Луангва миллий боғида, пойтахт Лусакадан 600 километр узоқликда содир бўлди.

Агентликнинг таъкидлашича, урғочи филлар ўз болаларини жуда ҳимоя қилади ва улар таҳдид деб билган нарсага агрессив муносабатда бўлишлари мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: