Мақсад битта ишкал чиқаришми?! (видео)
Ўзи арзимаган нарса. Билиб-билмай озгина «қисиб» юборгандир. Энди шунинг учун олдинга ўтволиб, майнавозчилик чиқариб кетиш керакми?! Худо кўрсатмасин ортда бораётган ҳайдовчининг ҳам асаби қўзиб, у ҳам «телба-тесакри»ликни бошлаб юборса нима бўлади? Яшанг, камида мошиналардан биттаси таъмирлашга эҳтиёжманд ҳолга келади. Агар ёмони… Майли, у ёғи гапирмайлик.
Бир марта «узр, ака хато қилибман, бошқа такрорланмайди», десанг, олим гулистон. Қайтанга шундай деганинг учун енгил тортиб, бир поғона кўтариласан!..
