Қанчалик сени ёмон кўрмайин, ачиндим?! (видео)
Аслида, сени кўрган заҳотимиз ўлдиришимиз керак. Қийнамасдан. Бир ҳамлада. Сен ҳам осонгина ўлишинг керак. Аммо бу ҳолинг, одамни қайғуга солди. Ўзи жазирамада асфальтни ўртасида нима қилиб юрибсан? Йўл бошига келишинг билан иссиқлик тафтини сезишинг ва шу заҳоти ортга қайтишинг керак эди-ку!.. Агар бахтинга инсофи бор ҳайдовчи келиб қолса, сени четга олиб чиқади. Ва ана шу жойда ўлдиради!..
