“ХУДОНИНГ САБРИ ВА ДУОНИНГ КУЧИ”

“ХУДОНИНГ САБРИ ВА ДУОНИНГ КУЧИ”

Кунларнинг бирида, бир кечада ҳеч ким биламаган ва англамаган сабаб билан душманлик руҳи йўқолмагунча икки халқ асрлар давомида бир-биридан нафратланарди ва тинисиз ўзаро уруш олиб борарди…
Улар ёнма-ён яшасаларда, аммо ораларида тубсиз жарлик ҳосил бўлганди. Тоғ водийсида сиқиб қўйилган бу икки кичик (кам сонли) халқ асрлар давоида бир-бирини қонини тўкарди. Улар сўзлашадиган тил қарйиб бир хил, аммо улар сиғинадиган Худо номи озгина бошқача эди. Бу халқларнинг аждодлари битта қирда қўй боқишсада, бироқ қабристонлари бўлак эди. Ўзаро душманлик уларнинг нафас оладиган ҳавоси, ейдиган, нони ва тарихи эди. Ғанимлик руҳи болаларга она сути билан сингдирилар ва қимматбаҳо меросдек болаларга қолдириларди. Буюк давлатлар воситачилигида имзоланган ўнлаб тинчлик шартномаларининг сиёҳи қуримасдан ўртада уруш бошланиб кетарди. Бу нафрат пойдевори уларни ўраб турган тоғлардек мустаҳкам туюларди.
Кейин эса оддий бир сешанба куни ўртадаги минг йиллик низо барҳам топди. Бунинг сабабини ҳеч ким тушунтириб беролмасди.Ўртада ҳеч қандай муроса-музокара бўлиб ўтмаган, ҳеч қандай янги шартнома имзоланмаганди.
Ўттиз йил аввал ака-укаларини қўшни душман томон ўлдирган кекса Иброҳим ўша куни уйи айвонига чиқиб ғанимлари истиқомат қилаётган пастки қишлоққа назар солар экан, умрида биринчи марта уларга нисбатан қалбини куйдирадиган нафрат ҳиссини тўймади. У аллақандай… чарчоқни ҳис этди. Ва англаб бўлмас, изтиробли уятни ҳис этди. Худди шу дақиқаларда эри охирги тўқнашувда ҳалок бўлган пастки қишлоқдаги аёл юқори қишлоқдаги қўшниларининг ҳайвоний ёвузликлари ҳақида ўғлига навбатдаги ҳикояни айтиб турган жойида бирдан жим қотиб қолди ва ўғлини бағрига босиб, йиғлаб юборди.
Кун чошгоҳдан оғгандан кейин бу ғалати одат бутун водийга ёйилди. Одамлар уйларидан чиқиб тоғнинг тор сўқмоқларида юзма-юз келиб, бир-бирларига термулишиб қолиб, сўнг сўзсиз яна тарқаб кетишди. Асрлар мобайнида давом этган оғир касаллик бир кечадаёқ уйқуга кетгандек эди гўё. Қуроллар худди кераксиз нарсадек чет-чақаларда унутилганди. Ўша куни кечқурун аввалдан келишмасдан қишлоқ оқсоқоллари фронт чизиғи сифатида хизмат қилган эски кўприкда учрашдилар. Улар бир-бировларининг қўлини дўстона сиқишмади.Шунчаки кўприк остидан оқиб ўтаётган сувга боқиб, оғир сукутга кетидилар. Бу сукут ҳар қандай тинчлик шартномасидан, ўзаро келишулардан кўр ҳам катта маънога эга эди.
Халқаро ахборот агентликлари бу хабардан “портлаб” кетганди. Бу феноменнинг сирини билиш учун сиёсатшунослар, социологлар, кофликтологлар водийга ёпирилиб келишди. Улар “ўз-ўзидан содир бўлган ремиссия” (касалликнинг вақтинча заифлашуви.Таржимон) ҳақида илмий ишлар ёзишди. Бироқ буларнинг барчаси бекор кетди. Жўяли бир жавоб топилмаганди. Аҳоли эса бор-йўғи ҳайрон бўлиб елка қисиб қўйишарди. Гўёки улар узоқ давом этган оғир, азобли уйқудан уйғонган ва шу пайтгача қилган қилмишларидан ҳайрон эдилар.
Худди шу пайт ҳеч ким танимаган Алексей исмли тарихчи бир пайтлар шу водийда фаолият кўрсатган, кейинчалик тугатилиб ва унутилиб юборилган монастирнинг эндиликда давлат архивининг зах ертўласида сақланаётган қоғозларини ўрганаётганди. У бир картон қути ичидан дастлаб ҳисоб-китоб дафтари деб ўйлаган теридан ишланган қалин муқовали дафтарни топиб олади. Бу дафтар монстирнинг энг сўнгги игумени Симеон отанинг қарайиб қирқ йил мобайнида – ўлимига қадар юритган кундалиги бўлиб чиқади.
Кундаликнинг дастлаблик саҳифалари одатдаги хизматнинг бориши, об-ҳаво ҳақида эди. Кейин Алексей ғалати бир нарсани сезиб қолади. Қирқ йил давомида ёзилган ҳар бир саҳифанинг охирида каллиграфик дастхат билан бир гап такрорланар экан: “…Худойим, ўзингга ибодат ва дуолар қилиб сўрайман – Иаков ва Исмоилнинг фарзандлари ўртасидаги адоватга барҳам бер, уларга тинчлик-тотувликда яшашни насиб айлагин. Яратган эгам, уларнинг ёвуз қалбларини ўзингни меҳринг билан мунаввар эт”.
Қирқ йил. Ҳар куни. Иссиқда ҳам, совуқда ҳам. Атрофда уруш кетаётгада ҳам, омонат тинчлик ҳукм сураётганда ҳам. Ёшлик куч-ғайрати жўш урганида ҳам, қариликда қўллари қалтираб зўрға қалам тутганда ҳам. Ўнтўрт минг олти юз марта оҳиста, қатъий ва ҳеч ким билмаган бир дуо янграган.
Алексей кундаликнинг охирги бетига келади. Сўнгги ёзув қалтироқ қўллар билан ёзилгани шундоқ кўриниб турарди. Сиёҳ гўёки ёйилиб кетган, сатрларга сув томчилагандек ёки бу – кўзёшлари эди. “Қирқ йил ҳар куни. Куч-мадорим қолмаяпти. Худойим мени тарк этсангда, ёвуз қалблардан ўзинг меҳрингни дариғ тутма…” Бу – энг охирги ёзув эди. Бетнинг тескари томонида архивариуснинг қалам билан ёзилган белги турарди: “Игумен Симеон (дунёвий исм-шарифи С.П. Силаев) 2023 йил 14 октябрь куни худо ҳузурига қайтди”.
Алексей ўтирган жойида тошдек қотиб қолди. У секин телефонини қўлга олиб янгиликлар сайтини очди. Ахборотнинг бош сарлавҳаси хабар берарди: “Болқон водийсининг феномени: икки халқ ўртасида 2023 йил 15 октябрь куни тинчлик ўрнатилди”.
Алексей ёлғиз ўзи, оғир сукунат ичида қолганди. Унинг қаршисида иккита факт турарди. Водийда ҳеч ким тушунтириб бераолмаган тинчликни ўрнатилиши ва шу тинчлик ўрнатилишидан бир кун аввал вафот этган монахнинг кундалиги. Улар ўртасидан ҳеч қандай илмий боғланиш йўқ эди.
Фақат қирқ йиллик ҳар куни,бировга билдирмасдан қилинган дуонинг кучига ишонч, инсоннинг қирқ авлоди давомида муқим қолган нафратдан кўра юки оғир ва салмоқли бўлиб чиққани мавжуд эди.
Худо ибодат жоми дуонинг охирги томчиси билан тўлишини англаб бўлмас, буюк ва илоҳий сабри билан кутганлиги ҳақиқатдир.
Сергий Вестник
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Все реакции:

3

Дўстларингизга ҳам юборинг: