Эртадан, Ўзбекистонда уч кун кетма-кет ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет фавқулодда огоҳлантириш берди: 9—11-июль кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғир туфайли СEЛ КEЛИШ ҲАВФИ мавжуд.
Ҳукумат тоғли ва тоғ олди ҳудудларида дам олувчи ҳамда кўчиб юрувчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни сўради.