Тошкентдаги воқеа бўйича изоҳ: Қиз ўғирланмаган, машинадан сакраган

Тошкентдаги воқеа бўйича изоҳ: Қиз ўғирланмаган, машинадан сакраган

 

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, кеча 19 ёшли қиз 24 ёшли танишининг Nexia машинасида кетаётганда, ўзаро келишмовчилик сабаб йўл қатнов қисмига сакраган.

 

Ҳудуддаги ИИО ходимлари фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб боришган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

 

“Айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу ҳолатда қиз гўёки ўғирлаб кетилаётганлиги ҳақида хабар тарқатишган. Мазкур маълумот ҳақиқатдан йироқ”, дейилади расмий баёнотда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: