“Медгородок” ҳудудида ТҲАЙ қопламасига иситиш тармоқларини синовдан ўтказиш оқибатида зарар етгани тасдиқланмади

Veolia Energy Tashkent хабарига кўра, пойтахтда гидравлик синовлар тўхтатилган, шунинг учун бундай хабарлар асоссиз.
Бундан ташқари, йўлнинг ушбу қисмида компанияга тегишли иссиқлик тармоқлари йўқ, дейилади расмий ахборотда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқда йўл қопламаси кўтарилиб қолгани акс этган суратлар тарқалиб, бу иссиқлик тармоғидаги носозлик сабаб юзага келгани бўлиши мумкинлиги айтилганди.