Таҳтақароча довонида пулли туннел қурилади

Таҳтақароча довонида пулли туннел қурилади

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғлайдиган Таҳтақароча довонида 7 км узунликдаги пулли туннел қурилади. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов парламент йиғилишида маълум қилди.

Қурилиш давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Ҳозирда лойиҳа учун техник-иқтисодий асосларни тақдим этувчи 3 та компания орасида танлов ўтказилмоқда. Ғолиб августда эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, туннел қурилиши бўйича топшириқ Президент томонидан 2019 йилда берилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: