“ЖАННАТ”ДАГИ ҲАЁТ ЁКИ ИНСОН НАСЛИ ҲАМ ТУГАБ-БИТАДИМИ?”

“ЖАННАТ”ДАГИ ҲАЁТ ЁКИ ИНСОН НАСЛИ ҲАМ ТУГАБ-БИТАДИМИ?”

1968 йил америкалик этолог (ҳайвонлар характери, ўзини тутиши, инстинктларини ўрганадиган мутахассис. Таржимон) Жон Кэлҳун инсон хулқ-атворини ўрганишларнинг бутун тарихидаги энг даҳшатли тажрибалардан бирига қўл уради. У бу тажриба-синовга “Олам-25” деб ном берди — бу идеал жамият модели бўлиб, унда сичқонлар гўёки жаннатда яшаши керак эди.
Кэлҳун 3840 та сичқонни сиғдира оладиган ёпиқ макон қуради. Бу “олам”да барча нарса бор эди: чексиз озуқа, тоза ичимлик суви, доимий ҳарорат, тўлиқ хавфсизлик, озодалик ва тиббий назорат. Ҳеч қандай касалликлар, йиртқичлар сичқонларга хавф солмас ва улар ўртасида ресурслар учун кураш мавжуд эмас эди.
Бу ҳудудга тўрт жуфт сичқон жойлаштирилди.
Аввалига ҳаммаси мукаммал кетди: сичқонлар жойлашиб олиб, кўпайишни бошлади, болаларини парваришига киришишди. Аммо уларнинг сони 2200 тага етганда, ортга қайтмас ўзгаришлар бошланди.
Эркак сичқонлар урғочи сичқонларга қарамай қўйишди ва ҳудудни ҳимоя қилишга қизиқишни йўқотди. Кўплари кун давомида беҳаракат ётар ёки тажовузкор қилиқлар қиларди. Урғочи сичқонлар болаларига қарашдан бош тортишди — ҳатто баъзилари уларни ўлдириб ташлашди. Янги тоифа пайдо бўлди — “гўзал сичқонлар”: танаси соғлом, юнги жимжимадор, лекин атрофга ва барча нарсаларга тўлиқ бефарқ. Улар на уришар, на жуфтлашар ва на авлод тарбияларди. Сичқонлар фақат емиш, уйқу ва ўзини парвариш қилиш билан машғул эдилар.
Натижада сичқонлар жамияти парчаланди, орадаги ижтимоий боғлиқлик ва алоқалар йўқолди. Кўпайиш тўхтади. Ҳатто уларнинг сони кескин камайиб, ресурслар етарли бўлганида ҳам, сичқонлар ўзлари учун табиий бўлган оддий хулқ-атворга қайтишга қодир эмас эдилар.
Тажрибанинг 1780-кунида бу макондаги сўнгги сичқон ҳам ҳалок бўлди. Улар тамоман қирилиб битди.
Кэлҳуннинг тажрибаси на фақат биологлар, балки файласуфлар, социологлар ва урбанистлар учун ҳам катта метафорага айланди. Бу тажриба шуни кўрсатдики: мукаммал фаровонлик, синовлар ва курашларсиз ҳаёт — жамият ва ҳаётнинг мақсадини, маъносини ва тирик қолиш қобилиятини йўқотишига олиб келади.
Жаннат деб кўзланган ҳаёт – охир-оқибат сукунатга чўккан, вайрон бўлган ва тугаб-битган оламга айланади.
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
Дўстларингизга ҳам юборинг: