Тошкентда пора олган подполковник қўлга тушди

Қайд этилишича, Миробод туманида хизмат қилувчи ички ишлар ходими терговдаги фуқарога нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда бериб, унинг қариндошидан 18 минг доллар олган.
Аммо ваъдани бажара олмаган ходим пулнинг бир қисмини қайтариш пайтида ДХХ ва Бош прокуратура томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан “Фирибгарлик” ва “Пора олиш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси қўлланган.