Ер ости бойликларини ноқонуний қазиб олаётганлар ҳақида хабар берганлар энди рағбатлантирилади

Ҳукумат қарорига кўра, энди кимки бундай ҳуқуқбузарликни видеога олиб, “Геомониторинг” тизими орқали тегишли инспекцияга юборса, пул мукофоти олиши мумкин.
🔸Агар ҳуқуқбузарлик кенг тарқалган норуда қазилмаларга оид бўлса — 1 БҲМ;
🔸Агар фойдали қазилмаларга оид бўлса — ундирилган жариманинг 5 фоизи миқдорида мукофот тўланади.