Ўзбекистонда “Airbus” билан ҳамкорликда учувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда “Airbus” билан ҳамкорликда учувчилар тайёрланади

 

 

Кеча инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов “Airbus”нинг Европа бўйича президенти Йохан Пелисси билан учрашувда шундай келишувга эришди.

 

Унга кўра, Тошкент давлат транспорт университетида компания билан ҳамкорликда учувчиларни тайёрлашга оид дастур ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон самолётлар паркини модернизация қилиш ва кенгайтириш орқали туристик оқимни оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: