Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эъзозхон Гапиржановна Каримова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Э.Каримова номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.