Португалия ҳукумати ҳам Фаластин давлатини тан олмоқчи

Португалия ҳукумати Фаластин давлатини тан олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Луис Монтенегро маълум қилди.
«Португалия ҳукумати президент ва парламентдаги сиёсий партиялар билан Фаластин давлатини тан олиш масаласида маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу жараён сентябр ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясида якунланиши мумкин», — дея аниқлик киритди Монтенегро.
Аввалроқ Франция, Буюк Британия, Малта ва Канада ҳам сентябр ойида Фаластин давлатини тан олишлари ҳақида эълон қилишган эди.