Самарқандда ҳунармандлар ва рассомлар шаҳарчаси ташкил этилади

Самарқандда ҳунармандлар ва рассомлар шаҳарчаси ташкил этилади

 

 

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва Бадиий академия раиси Акмал Нур шу масалада ушрашув ўтказди.

 

Қайд этилишича, ҳозирда Самарқанддан унча узоқ бўлмаган ҳудудда шаҳарчани ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

 

Икки раҳбар Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатини шаҳар марказига кўчириш, бадиий таълим, хусусан, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни танлаб олиш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизимни шакллантириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзолади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: