Аёл чамадонда бола олиб кетаётганда қўлга тушди

Янги Зеландиянинг шимолий қисмида жойлашган Кайвака шаҳрида 27 ёшли аёл чамадон ичига солинган икки ёшли қизчани автобусда олиб кетаётган пайтда қўлга олинди. Воқеа юзасидан полиция томонидан болага нисбатан зўравонлик ва қаровсизлик моддалари бўйича иш очилди.
BBC ва бошқа манбаларга кўра, автобус ҳайдовчиси юкхонадаги ҳаракатни пайқаб, вазиятдан шубҳаланиб чамадонни текширишга қарор қилган. У очилганида ичида иссиқдан азият чеккан кичик қизча топилган.
Полиция чақирувига йўловчилардан бири чамадонни очишни сўрагани сабаб бўлган. Ҳозирда қизча касалхонага етказилган, у тан жароҳатлари олмаган, аммо иссиқдан қаттиқ чарчагани маълум қилинган.
27 ёшли аёлнинг боланинг қариндоши экани ҳозирча тасдиқланмаган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.