“Россия тинчлик жамғармаси” Шавкат Мирзиёевни Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатди

Ўзбекистон президенти халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида умумбашарий ва тенг хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, кўп қутбли дунё барпо этишга қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлиши мумкин, деб ёзади РИА Новости.
Мукофотга Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳам номзод бўлган.