“Тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

“Тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин.

Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда.

Унга кўра, М1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан 31 августгача бериладиган рухсатномалар йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Рухсатнома нархи жисмоний ва юридик шахслар учун  базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида бўлади (ҳозирда 412 минг сўм). Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса БҲМнинг беш баравари миқдорида бўлади (2 миллион 60 минг сўм). Бунда, қисқа муддатли рухсатнома учун тўлов рухсатнома расмийлаштирилган санадан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.

Ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаси 22 августга қадар давом этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: