Қишдан бир грамм ҳам қўрқмайман!..
Менга деса одам бўйи қор ёғиб, эллик градус совуқ бўлмайдими?! Барибир қўрқмайман. Чунки менинг қуролим. Қуролмисан, қурол! Совуқни биттада «синдириб» ташлайди. Унинг оти таппи!.. Кўз тегмасин, бу йил молларим обдон …қоқ бўлишди. Ўзиям ҳар соатда еганларини чиқариб ташлайверишди. Хотиним иккаламиз эса уларнинг орқаларини пойладик. Мана кўриб турибсиз ёмон бўлмади… Ҳеч қурса хирмонга барака деб қўйинг!..
