Хўп бўлади!..
Ҳар қандай жамият танқидни ёмон кўтади, агар танқид қилсанг, яккалаб қўяди, ўшандаям фикрингдан қайтмасанг, Мансур каби дорга осишади ёки Суқротдек заҳар ичишга мажбур қилишади, ўлганингдан сўнг эса номинг азиз бўлади.
Жамиятга тўғри гапинг, янги ғояларинг эмас, бўйсунишинг керак. Донишмандлар дунёни қамоқнинг кенгайтирилгани дейишади. Қамоқнинг ҳамма риоя қилиши керак бўлган қонунлари бор. Авлиё бўлсанг ҳам падаркуш билан битта истолда овқатланасан.
Кўксингдаги медалнинг кўплиги нақадар бўйсинувчанлигингни англатади. Бўйсунувчан одамнинг кўкрагига оқлар ҳам қизиллар ҳам медал тақади. Бўйсинувчанлик ҳамма тузумларга мос келадиган универсал ғоядир.
«Афсуз,-дейди бўйсинувчан одам,- одам минг йил яшамайди, мингта медалим бўларди».
Раҳимжон Раҳмат.
***
Ҳақ гаплар. Ҳақиқатгўй, ўз фикрига эга, дангалчи, ҳалол ва мард одамларда медаль ва унвонлар деярли бўлмайди. Унвон-у медаллар айнан қўрқоқ ва маддоҳларда кўп бўлади. Баъзан, «манавиларни менга бекорга беришганми?!» дея рўкач ҳам қилишади. Аммо ўзида на мардлик ва на шахсий фикр бор…
Бахтиёр Ҳайдаров.
