Дональд Трамп жума куни “Россияга боришини” айтди, Оқ уй эса…

Дональд Трамп жума куни “Россияга боришини” айтди, Оқ уй эса…

Трамп бу ҳақдиа Америка пойтахтидаги хавфсизлик чораларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Мен Путинни кўраман. Жума куни Россияга бораман. Мен бу ерда (Вашингтонда) бўлишни ва бу қанчалик хавфли, ифлос ва жирканч эканлиги ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Бир пайтлар гўзал бўлган бу пойтахт деворлари граффит билан қопланган”, деди Трамп ўз нутқида.

Бироз фурсат ўтгач, Трамп жума куни «Россияга боришини» айтганида янглишиб кетган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ Оқ уйга таяниб

Эслатиб ўтамиз, Кремль ва Оқ уй Путин ва Трамп 15 август куни Аляскада учрашиши ҳақида хабар берган эди. Россия раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг таъкидлашича, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Россия Федерациясига ташрифи пайтида Кремлда Путин, Трамп ва Владимир Зеленскийнинг уч томонлама учрашувини тилга олган, аммо Россия томони буни шарҳлашдан тийилиб, икки томонлама саммитга тайёргарлик кўришга эътибор қаратишни таклиф қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: