Қуролли можароларда иштирок этиш жиноят ҳисобланади

Қуролли можароларда иштирок этиш жиноят ҳисобланади

Миграция агентлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларига қуролли можароларда иштирок этиш қатъиян тақиқланганини яна бир бор эслатди. Сўнгги вақтларда айрим давлатларда меҳнат мигрантларини жанговар ҳаракатларга ёллаш ҳолатлари кўпайгани қайд этилди.

 

 

 

Тақиқланган ҳаракатлар қаторига қуролли можаро ҳудудларига яқинлашиш, ҳарбий операцияларда қатнашиш, хорижий қуролли кучлар ёки куч тузилмалари сафидан жой олиш ҳамда ёллаш таклифларига рози бўлиш киради.

 

 

 

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154¹-моддасига кўра, хорижда ёлланма асосида ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шубҳали таклифлар ёки вазиятларда фуқаролар мамлакат элчихоналари, консулликлари ёки Миграция агентлиги ваколатхоналарига мурожаат қилиши керак.

 

 

 

Агентлик фуқаролардан ҳаёт ва эркинликни асраш, фақат қонун доирасида ҳаракат қилишни сўради. Шу билан бирга, ноқонуний жанговар фаолиятга қўшилиш нафақат ҳаёт учун хавфли, балки келажак имкониятларини ҳам бутунлай йўққа чиқариши таъкидланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: